Asosiy mazmunga o‘tish
Afgʻon shamoli

Kitob haqida

Kitob tavsifi

Ҳаммаси Бўроннинг Афғонистонга келганидан бошланди. Собиқ рус зобитларининг илтимосига кўра Афғонистондаги уруш пайтида яширилган хазинани топиш мақсадида борган Бўрон жангарилар қўлига тушиб қолади. Жангарилар орасида қўлига қурол олиб ерли аҳолини талаётган, аёллар, қизлар номусига тажовуз қилаётган, уйларни ёқиб кулини кўкка совураётган, умуман, бир инсон бошқа инсонни ваҳшийларча азоблаётган ўз ватандошларини кўради. Улар орасида қишлоқдошлари, ҳарбийда бирга хизмат қилган дўстлари, ҳатто ота-онадан етим қолганда ўз қарамоғига олган Фатхуллохон ҳам бор эди. Худди шу ондан бошлаб Бўрон Ўзбекистон билан алоқа боғлаб, ватанига хиёнат қилган, одамларнинг тинч ҳаётни пароканда қилишга уринаётган жангариларни фош қила бошлайди. ...Юз метрлар нарига тушган снаряднинг гумбурлаган овози еру кўкни ларзага солди. Абдурасул ерга экиб қўйилгандек танаси ер остида, боши ер устида. Ҳеч ким бу бошни кўрмади. Кимдир тақали этиги билан қурбақани босгандек қонга ботган бошни топтаб ўтди. У бу азобларга дош беролмаслигини тушунди. Шунда Абдурасулнинг куз олдидан туғилиб ўсган юрти, ота-онаси, ёр-дўстлари ўтди. Беихтиёр жудини тарк этаётган бор қувватни йиғиб «Онажо-о-н» деб қичқирди «Афғон шамоли»нинг иккинчи китобидан олинган шу кичик пар ўз ватанида яратиш, яшнатиш, билим олишга қодир бўлган ўзбек ўға нининг бегона ерларда ёт ғояларга асир бўлиб қанчалар хор бўлганила кўз олдимизга келтиради.

Tafsilotlar

Kitob ma’lumotlari

Til
O‘zbek tili
Nashr yili
2020
Sahifalar
432 sahifa
Shahar
Surxondaryo